Евлахга Қорабоғ арман жамияти раҳбари етиб келди

Олам

image

Қорабоғ арман жамияти вакиллари 21 сентябрь куни Озарбайжоннинг Евлах шаҳрига Озарбайжоннинг Қорабоғ вилояти арман аҳолиси билан алоқалар учун масъул шахс билан учрашиш учун етиб келди. 

Айни пайтда учрашувга сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Учрашувда Озарбайжон Конституцияси ва қонунлари асосида реинтеграция масалалари муҳокама қилинади. 

Озарбайжон Қуролли кучлари томонидан Қорабоғда олиб борилган маҳаллий антитеррор чоралари бўлгинчиларнинг таслим бўлиши билан якунланди. Қорабоғнинг арман аҳолиси вакилларининг Россия тинчликпарвар контингенти орқали мурожаати инобатга олиниб, 20 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да ўт очишни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилди ва маҳаллий антитеррор тадбирлари тўхтатилди. 

Озарбайжон президенти маъмурияти таклифига кўра, 21 сентябрь куни Евлахда Қорабоғнинг арман аҳолиси вакиллари билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган эди. 

Эришилган келишувга мувофиқ, Озарбайжоннинг Қорабоғ ҳудудида жойлашган Арманистон Қуролли кучлари, ноқонуний арман қуролли тузилмалари қуролларини ташлаб, жанговар позициялари ва ҳарбий постларини тарк этиб, тўлиқ қуролсизлантирилади. Арманистон Қуролли кучлари тузилмалари Озарбайжон ҳудудини тарк этмоқда, ноқонуний арман қуролли тузилмалари тарқатиб юборилмоқда. Шу билан бирга, барча ўқ-дорилар ва оғир техникалар топширилади. 

Юқоридаги жараёнларни Россия тинчликпарвар контингенти билан мувофиқлаштириш таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг