Еттита НАТО давлати Украинани альянсга қабул қилишга қарши – “Politico”

Олам

image

НАТОнинг бир қатор давлатлари, жумладан, АҚШ ва Германия Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг талабларига бўйсуниб, уни дарҳол альянсга таклиф қилишга тайёр эмас. Чунки улар Россия билан тўғридан тўғри тўқнашувдан хавотирда. Бу ҳақда АҚШ ва НАТОнинг тўрт нафар амалдор ва дипломатларига таяниб, “Politico” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Германия ва АҚШ биринчилардан бўлиб Киевни блокка таклиф қилишдан тийилмоқда. Бельгия, Словения ва Испания каби давлатлар АҚШ ва Германиянинг ортига яширинмоқда. Улар Украинани НАТОга қабул қилишни хоҳламайди. Бунга, шунингдек, Венгрия ва Словакия ҳам қарши чиқмоқда.

Нашр манбасига кўра, альянс мамлакатлари Украинани НАТОга қабул қилишни фақат назарий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди ва бу масала ҳақиқатга айланса, унга фаол қаршилик кўрсата бошлайди. “Politico”нинг ёзишича, альянснинг асосий аъзолари Киевни блокка таклиф қилишни кечиктиришига сабаб улар Россия билан тўғридан тўғри урушдан қўрқмоқда.

Нашрнинг яна бир манбасига кўра, АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг фикрича, Европа Иттифоқи давлатларининг аксарияти Украинани яқин келажакда НАТОга қабул қилишни қўллаб-қувватламайди. Шу билан бирга, Киевни келажакда альянсга таклиф қилиш эҳтимоли фақатгина Украинада коррупцияга қарши кураш бўйича мажбурий ислоҳотлар билан боғлиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан музокаралар якунлари бўйича журналистлар билан учрашувда Украина ядро қуролини қайтаришни сўрамаётганини, лекин Россия агрессиясидан ўзини ҳимоя қила олиш учун НАТОга қўшилиши зарурлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made