Етти ойда неча млрдлик “золотой” авторақам сотилгани маълум бўлди
Жамият
−
12 Август 2021
8015Жорий йил январь-июль ойларида онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд сўмлик 83,2 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди. Бу ҳақда Республика товар хомашё биржаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ушбу даврда сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,0 млн сўмга тенг.
Шунингдек, январь-июль ойларида электрон давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 2,4 баробарга ошиб, 4 670,3 млрд сўмга тенг бўлган. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши икки маротабага ўсиб, 840,6 млрд сўмни ташкил қилди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь