Етти ойда неча млрдлик “золотой” авторақам сотилгани маълум бўлди
Local
−
12 August 2021 9550 1 minute
Жорий йил январь-июль ойларида онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд сўмлик 83,2 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди. Бу ҳақда Республика товар хомашё биржаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ушбу даврда сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,0 млн сўмга тенг.
Шунингдек, январь-июль ойларида электрон давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 2,4 баробарга ошиб, 4 670,3 млрд сўмга тенг бўлган. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши икки маротабага ўсиб, 840,6 млрд сўмни ташкил қилди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August