ЕТТБ Украинага 3 миллард евро ажратмоқчи
Олам
−
24 Октябрь 2022
3229Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Украинага 3 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам бериш режасини маъқуллади. Бу ҳақда банк раҳбари Одиль Рено-Бассо бугун, 24 октябрь куни Киевда ўтказилган йиғилишда Украина Президенти Владимир Зеленскийга маълум қилди.
“Мен Зеленский билан учрашиб, унга мамлакатни қўллаб-қувватлашимиз ва бирдамлигимизни шахсан билдирдим. У менга зарур ёрдам кўлами ҳақида маълум қилди ва ўз навбатида ЕТТБ зиммасига юкланган вазифани тўлиқ бажаришга тайёр”, дейди у.
Қайд этилишича, ушбу маблағ мамлакат иқтисодиёти ва бизнесини қўллаб-қувватлаш, энергия хавфсизлигини таъминлаш, савдони молиялаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва фармацевтика компаниялари ривожлантириш мақсадида ажратилмоқда.
Аввалроқ, банк жорий йилда Украина иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард евро ажратиш ниятида эканлигини маълум қилган эди. Хусусан, Украинанинг энергия хавфсизлигини яхшилаш учун “Нафтогаз” (Украинанинг нефть ва табиий газни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш давлат компанияси)га 300 миллион евро миқдорида кредит ажратилиши айтилганди.
LiveБарчаси