Ёшларга табрик йўллаган Президент, Шимолий Кореяга борган Трамп, саҳий Роналду ва куннинг муҳим хабарлари шарҳи
Жамият
−
30 Июнь 2019
2762Шавкат Мирзиёев ёшларга байрам табриги йўллади.
Хабарингиз бор, бугун, 30 июнь куни Ўзбекистонда "Ёшлар куни" кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Респубилкаси Президенти Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан Ўзбекистон ёшларига байрам табриги йўллади.
Табрикнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Таниш-билиш, орқамизда тоғ йўқ эди – Алламжонов мансаб пиллапояларидан қандай кўтарилганини эслади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ҳам ёшларни ушбу байрам билан табриклаб, мансаб пиллапояларидан кўтарилиш тарихини ва бунда ортида ҳеч ким турмагани, таниш-билишчилик ишга солинмаганини эслади.
"Менинг дадам авточилангар, ойим эса ҳамшира бўлиб, ҳалол меҳнат билан катта қилдилар. Ўзим Тошкент шаҳри, Қора-қамиш мавзеси 2/4, Тансиқбоев 3, 30-уйдаги хонадонларнинг бирида туғилганман. Таниш-билиш, орқамизда тоғ йўқ эди. Лекин барибир, меҳнат қилсанг қадр топар экансан.", деди Алламжонов.
Криштиану Роналдунинг саҳийлиги тутиб кетди.
4 ёшли форвард оиласи билан Грециядаги курортда етти кун дам олган. Роналду ушбу курортда бир сутка дам олиш учун 8 минг евро тўлаган. Дам олиш якунлангач футболчи унга ва оиласига ғамхўрлик ва самимий муносабатда бўлган курорт ходимларига 20 минг евро миқдоридаги чой-чақа пули қолдирган.
Андижон вилоят ҳокимлиги изоҳи: “эҳтиросли жиҳатлар бўрттириб кўрсатилди”.
Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати Ш.Абдураҳмоновнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоматериали бўйича изоҳ берди.
"Шу ўринда бўлиб ўтган йиғилишнинг ижтимоий тармоқларда ёритилишига тўхталсак. Йиғилишнинг амалий самараси четда қолиб, айнан эҳтиросли жиҳатлари бўрттириб кўрсатилган. Вилоят ҳокими ўша дори воситалари атрофидаги муаммоларни аввал ҳам бир неча бор кўтарган. Мутасаддиларга уларнинг нарх-наво, сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш юзасидан топшириқ берган эди. Ижтимоий тармоқларда бу жиҳатлар тушириб қолдирилган. Бу каби ёндашувни шов-шув кўтариш, сохта обрў орттириш деб баҳолаш мумкин.", дейилади вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати изоҳида.
Трамп: “Катта ўсишга эришилди. Буюк дўстлик бошланади”
КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп бугун, 30 июнь куни иккала Корея давлати ўртасидаги Пханмунж чегара пунктида учрашди. Иккала давлат раҳбарлари чегара ҳудудида қўл бериб кўришган.
Трамп КХДР чегарасини кесиб ўтиб, Шимолий Корея ҳудудига қадам қўйган биринчи АҚШ президенти бўлди.
"Чегарани кесиб ўтиш катта шарафдир", деди Трамп учрашувда.
"Катта ўсишга эришилди. Буюк дўстлик бошланади", таъкидлади Оқ уй раҳбари.
LiveБарчаси