“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилади

Жамият

image
Эҳтиёжмандлар учун яна 500 млрд ажратиш мумкин. Президент захира шакллантиришга кўрсатма берди north_east

Эҳтиёжмандлар учун яна 500 млрд ажратиш мумкин. Президент захира шакллантиришга кўрсатма берди

Ўзбекистонда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар рўйхати шакллантирилади. Рўйхатлар “Темир дафтар”ларга ўхшаш бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Йиғилишда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди. Бош вазир ўринбосарига уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини жорий этиш вазифаси юклатилди. 

Бу ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган “темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги таъкидланди.

Видеоселектор йиғилишида сўзга чиққан ҳокимлар тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча захираларни шакллантиришга доир режалари юзасидан ахборот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

534

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг