Ёши қирққа яқинлашган Модрич фаолиятини тугатмоқчи эмас
Спорт
−
14 Октябрь
1263Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич мавсум охирида фаолиятини якунламоқчи эмас. Бу ҳақда футбол журналисти Хосе Феликс Диас ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, хорватиялик футболчи клуб учун муҳимлигини исботлаш ва 2025 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани яна бир бор узайтириш ниятида. Футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи ва шунинг учун яна бир мавсум “Реал” футболчиси сифатида ўйнашни истайди.
Маълумот учун, Модрич 2012 йилдан бери “қаймоқранглилар” сафида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда 39 ёшли футболчи “қироллик клуби”даги барча турнирларда 12 та учрашувда иштирок этиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” порталида келтирилган маълумотларга кўра, Модричнинг бозор қиймати 6 миллион еврони ташкил қилади.