Ернинг айланиши нима учун тезлашди? 

Олам

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, 29 июнь Ер тарихидаги энг қисқа кун сифатида қайд этилди. Ўша куни одатдаги 24 соатлик суткадан 1,59 миллисекундга қисқароқ бўлган. Бу потенциал Ернинг ўз ўқи атрофида тезроқ айланаётганини кўрсатади.

Олимлар нега Ер бундай тез айланаётганига аниқ жавоб бера олмайди, аммо улар бир нечта тахминларга эга. Улардан бирининг фикрича, иқлим ёки иқлим тизимларининг ўзгариши, масалан, музликларнинг эриши ва музлаши ёки ҳаракатланувчи шамолларнинг оғирлиги Ернинг тортишиш кучига таъсир қилади. 

Шунингдек, зилзилалар ва бошқа сейсмик ҳаракатлар, худди айланаётган одам қўлларини тортиб олганидек, бутун массани Ернинг марказига силжитиши ҳам сабаб қилиб кўрсатилган. 

ABC телеканалининг мутахассисларга таяниб ёзишича, океаннинг циркуляцияси ва Ер ўқини тортувчи денгиз тубидаги босим айланиш тезлигига таъсир кўрсатмоқда.

“Timeanddate”га кўра, бу “Чандлер тебраниши” – сайёра мукаммал шарсимон бўлмагани сабабли Ер ўқининг табиий силжиши айланиш тезлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Австралиялик астроном Фред Уотсон ABC телеканалига шундай деб тушунтирган: “Ҳақиқатан қарай бошлаганингизда, Ер шунчаки айланаётган қаттиқ шар эмаслигини тушунасиз.

Унинг ичида суюқлик бор, ташқи томони суюқ ва атмосфераси бор. Ва бу Ернинг айланиш тезлигига таъсир қилиши мумкин”.

Баъзи олимларнинг фикрича, бу қисқароқ кунларнинг янги даврининг бошланиши бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1444

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг