Ер тарихидаги энг қисқа кун қайд этилди

Олам

image

29 июнь Ер тарихидаги энг қисқа кун сифатида қайд этилди. Американинг “The Smithsonia” журнали веб-сайтига кўра, ўша кун одатдаги 24 соатлик суткадан 1,59 миллисекундга қисқароқ бўлган. Бу потенциал Ернинг ўз ўқи атрофида тезроқ айланаётганини кўрсатади.

“Атом соатларининг сўнгги ўлчовлари Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши аста-секин тезлашаётганидан далолат беради. Масалан, 2020 йилда энг қисқа кунлардан 28 таси қайд этилган. Июль ойида яна бир рекорд ўрнатилди”, дейилади ҳисоботда.

Геологлар ва астрономларнинг ҳозирги ғояларига кўра, Ер ва бошқа сайёралар мавжудлигининг дастлабки босқичларида жуда тез айланган, аммо кейинчалик уларнинг ўз ўқи атрофида ҳаракат тезлиги пасайган. 

Олимлар бу жараённи узоқ вақт давомида атом соатлари ёрдамида ҳам, турли хил қазилма далиллар ва қадимий хроникалар ёрдамида ҳам кузатмоқда, бу эса ўтган даврларда Ер айланишининг секинлашувини тахмин қилиш имконини беради.

Сайёранинг айланиш тезлиги вақти-вақти билан ўзгариб туради. Ушбу ўзгаришлар оддий одамларга кўринмайди, аммо сунъий йўлдош навигация тизимлари учун муҳим роль ўйнайди. Сўнгги рекорд 2020 йил 19 июлда қайд этилган – ўшанда кун 1,47 миллисекундга қисқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ер

Баҳолаганлар

1812

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made