Ерга битта шаҳарни йўқ қила оладиган астероид яқинлашмоқда

Бу қизиқ

image

Шу ҳафта охирида битта шаҳарни йўқ қилиш учун етарли даражада катталикка эга астероид Ерга яқинлашади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди

Қайд этилишича, астероид ҳафта якунида Ер ва Ой орбиталари ўртасидан зарарсиз равишда ўтади. NASA маълумотларига кўра, сайёрага астероидларнинг яқинлашуви тез-тез содир бўлиб турадиган ҳолат, аммо бунчалик катта ҳажмдагилари камдан-кам учрайди ва бу каби ҳодисалар ўн йилда бир марта содир бўлади. Олимлар Ерга яқинлашаётган астероиднинг диаметри 40 дан 90 метргача бўлишини тахмин қилмоқда. 

Бир ой аввал аниқланган “2023 DZ2” деб номланувчи астероид шанба куни Ойдан 515 000 км масофадан ўтиб кетади ва бир неча соат ўтгач, тахминан 28 000 километр/соат тезликда Ер ёнидан учиб ўтади.

Ушбу камёб ҳодиса астрономларга 68 000 километр узоқликдаги коинот жинсини ўрганиш имкониятини беради. Ердан Ойгача бўлган масофанинг ярмидан камроғидан ўтувчи астероидни дурбин ва кичик телескоплар орқали кўриш мумкин бўлади. 

“Ушбу астероиднинг Ерга зарба бериш имконияти йўқ, бироқ унинг яқинлашиши кузатишлар учун ажойиб имконият яратади”, дейди Европа космик агентлигининг сайёравий мудофаа бўлими бошлиғи Ричард Моиссл ўз баёнотида.

NASA маълумотларига кўра, Халқаро астероидлар ҳақида огоҳлантириш тармоғи астрономлари Ерга тегиши мумкин бўлган хавфли астероид аниқланса, буни сайёраларни ҳимоя қилиш учун яхши амалиёт деб билишади.

Астероиднинг учиб ўтиши виртуал телескоп лойиҳаси орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади. 

Маълумотларга кўра, астероид 2026 йилгача бошқа Ерга яқинлашмайди. Дастлаб, у қайтганда Ерга хавф солиш эҳтимоли пастдек кўринган бўлсада, аммо олимлар буни тезда рад этишди.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

астероид Ер Ер ва Ой орбиталари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг