Еревандаги намойишларда собиқ президентнинг ўғли ҳибсга олинди (видео)

Олам

image

Арманистон полициясининг “Қизил беретлилар” махсус кучлари Ереванда оммавий акциялар давомида мамлакатнинг иккинчи президенти Роберт Кочаряннинг ўғли Левонни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Sputnik Арманистон” хабар берди.

Левон Кочаряннинг адвокати Александр Кочубаев у ҳибсга олиниши вақтида калтаклангани ва шифохонага ётқизилганини маълум қилган.

"Левон Кочарян қаттиқ калтакланган ва ҳозирда касалхонада", дейди адвокат.

Ижтимоий тармоқларнинг арман сегментида Кочарян ҳибсга олингани, кейин эса машинада калтаклангани тасвирланган видеолар тарқалмоқда.

Бундан ташқари, Арманистон Бош вазири Никол Пашинянни “импичмент”га чақирган “Она Арманистон” мухолифат блоки раҳбари Андраник Теванян ҳам департаментга олиб кетилган.

Маълумот учун, Ереванда норозилик намойишлари Озарбайжон асосан арманлар истиқомат қиладиган, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғда операция бошлаганидан кейин авж олган. Бош вазир Никол Пашинян вазиятга аралашишдан бош тортди ва кутилмаган ҳаракатлар қилмаслик зарурлигини билдирди. Пойтахтдаги намойишчилар Қорабоғни тан олишга ва Пашинян истеъфога чиқаришга чақирмоқда. Улар ҳукумат биносига бостириб киришга ҳаракат қилган. Бош вазир эса Ереванда намойишчиларга қарши "қаттиқ ҳаракат" қилишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. 20 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да мазкур тадбирлар тўхтатилди. Кеча, 21 сентябрь куни Евлах шаҳрида Қорабоғ арман жамияти вакиллари Озарбайжоннинг масъул вакили билан учрашиб, музокара ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Еревандаги намойишлар Роберт Кочаряннинг ўғли Левон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг