Ереван ва Баку Пашинян ва Алиев учрашувига тайёргарлик кўрмоқда

Олам

image

Арманистон ва Озарбайжон расмий вакиллари икки давлат раҳбарлари Президент Илҳом Алиев ва Бош вазир Никол Пашиняннинг учрашуви бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда бугун, 26 июль куни бўлиб ўтган брифингда Арманистон парламентининг ташқи алоқалар комиссияси раҳбари, ҳукмрон “Фуқаролик шартномаси” партияси бошқаруви аъзоси Эдуард Агажанян маълум қилди. 

“Менга маълум бўлишича, етакчилар учрашувини ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда,  бироқ аниқ саналарни айта олмайман”,  дейди у. 

Пашинян ва Алиев охирги бор жорий йилнинг 22 май куни Брюсселда Европа кенгаши раҳбари Чарльз Мишель воситачилигида икки давлат муносабатларини нормаллаштириш бўйича музокара ўтказган.  

23 май куни давлат раҳбарлари чегараларни делимитация қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссиялар тузиш тўғрисидаги фармонларни имзоладилар. Арман комиссиясига Мгер Григорян, озарбайжон комиссиясига Шаҳин Мустафоев раҳбарлик қилди. Комиссияларнинг биринчи йиғилиши 24 май куни икки давлат чегарасида бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Никол Пашинян

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made