Ердаги магнит бўрони даражаси янада ошди
Бу қизиқ
−
11 Май
15362Бугун, 11 май куни Ердаги магнит бўрони даражаси яна G5 даражасида юқорилади. Бу ҳақда Амалий геофизика институти маълумотларига таяниб, ТАСС нашри хабар берди.
“Магнит бўронининг кучи яна бир бор кўтарилди. Ер магнитосферасининг бундай кучли бузилиши яқинда Қуёшдаги кучли чақнашлар ва Ерга йўналтирилган тож массасининг чиқиши туфайли содир бўлди. Қуёш фаоллик даврини бошдан кечирмоқда, шунинг учун бундай ҳодисалар кузатилиши табиий”, дейди институт вакили.
Маълумот учун, Ер магнит майдонидаги бузилиш даражаси беш кўрсаткичли шкала бўйича ўлчанади, энг юқориси G5 – "жуда кучли" ва G1 "заиф" ҳисобланади.
Бундай пайтда камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилади. Овқат рационидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.
Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони кузатилганида саломатлик учун фойдали бўлади.
LiveБарчаси