Ердаги ҳар юзинчи одам коронавирус билан касаллангани маълум бўлди

Олам

image

Дунёда янги коронавирусни юқтирганларнинг умумий сони 77,9 миллиондан ошди. Бу ҳақда ТАСС расмийлар, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари маълумотларига асосланиб хабар бермоқда

Шундай қилиб, коронавирус юқтирганларнинг улуши дунё аҳолисининг 1 фоизидан кўпроғини ташкил этмоқда. Бу маълумот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси йил ўрталарида тақдим этган Ер сайёраси аҳолиси 7,795 миллиард кишини ташкил этиши ҳақидаги хабарига асосланиб, келтирилмоқда.

Касалликнинг энг юқори даражаси аҳолиси нисбатан кам бўлган мамлакатларда қайд этилган. Андоррада аҳолининг 9,9 фоизи (7 633 киши), Люксембургда 7,3 фоизи (44 809 киши) коронавирус юқтирган. Черногорияда коронавирус аҳолининг камида 7,2 фоизида (44 542 киши), АҚШда эса 5,6 фоиз аҳолида (18,2 миллиондан ортиқ киши) аниқланган. Россияда бу кўрсаткич тахминан 1,9 фоизни ташкил этади (2,9 миллион киши).

Коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши тезлашишда давом этмоқда. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида инфекциянинг иккинчи тўлқини сентябргача давом этиб, дунёда ҳар куни 300 минггача касаллик қайд этилган. Октябргача бу кўрсаткич кунига 600 минг кишига этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 20 декабрь куни янги рекорд қайд этилди - 24 соат ичида 800 мингта янги ҳолат аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг