Ерда кучли магнит бўронлари кузатилмоқда
Бу қизиқ
−
24 Апрель 2023 17169 1 дақиқа
Ерда G4 даражали кучли магнит бўронлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Россия Амалий геофизик институти маълумотларига таяниб, ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, беш балли шкалада ҳозирги магнит бўронларининг кучи G4 бўлиб турибди. Бу юқори даражали магнит бўрони сифатида таснифланади. Бундай магнит бўронлари вақтида раидоалоқада жиддий бузилишлар, сунъий йўлдош ва радиочастота навигациясининг соатлаб яхши ишламаслиги кузатилади.
Геомагнит бўронининг фаол таъсири натижасида кеча шимолий қутб доирасида ва ҳатто Москвада ҳам қутб ёғдуси ҳодисаси юз берган. Бундай ҳолат камдан-кам кузатилиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, шу йилнинг март ойида ҳам Ўзбекистонда 5 балли магнит бўронлари бўлганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель