Ер юзидаги энг баланд футболчи фаолиятини якунлади
Спорт
−
12 Июль 2019
7511Ер юзидаги энг бўйи узун футболчи ўз фаолиятини якунлашга қарор қилди. 38 ёшигача Англия Премьер лигасида фаолият олиб борган Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Питер Крауч кейинги мавсумда бошқа футбол ўйнамоқчи эмас.
“Узоқ ўйлаб кўргач, футболдан кетишга қарор қилдим. Бундан ортиғини тасаввур қилолмайман. Менинг узоқ вақт футболда бўлишимда ёрдам берган барчадан миннатдорман”, деб ёзди Питер Крауч ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Крауч ўзининг бутун фаолияти давомида “Тоттенҳем”, “КПР”, Портсмут”, “Астон Вилла”, “Норвич сити”, “Саутгемптон”, “Ливерпуль”, “Сток сити” ва “Бёрнли” жамоаларида тўп сурди. У бу клублар сафида жами 677 та ўйин ўтказиб, 187 бор рақиблари дарвозасини ишғол этишга мувоффақ бўлди.
Бундан ташқари ҳужумчи Англия терма жамоаси сафида 42 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол муаллифига айланган.