Ер аҳолиси сони 8 миллиарддан ошди

Олам

image
0:00
0:00
download

Ердаги одамлар сони 8 миллиардлик маррадан ошиб кетди ва ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда Countrymetrics.info порталидаги реал вақт режимида ўзгарувчи статистик маълумотлар дарак бермоқда.

Ресурс маълумотларига кўра, сайёрада эркаклар аёлларга қараганда 1 фоизга кўп. 14 август ҳолатига кўра, Ер юзидаги энг зич жойлашган 20 та давлат рейтингида биринчи уч ўринда Хитой – 1 456 049 258 киши, Ҳиндистон – 1 418 972 027 киши, АҚШ – 336 млн 590 217 киши қайд этилган.

Шунингдек, порталда кўпинча одамлар юрак-қон томир касалликларидан ўлиш (деярли 16 фоиз) кўрсатилган. Иккинчи ўринда инсульт, учинчи ўринда пастки нафас йўлларининг ўткир инфекциялари жой олган.

Аввалроқ БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти Ер аҳолиси Ер сайёрасининг аҳолиси 2022 йил ноябрь ойида 8 миллиардга етиши ҳақида маълумот берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг