Дунё аҳолиси қачон 8 миллиардга етиши айтилди

Олам

image

Ер сайёрасининг аҳолиси 2022 йил ноябрь ойида 8 миллиардга етади. БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти шундай прогнозни эълон қилди.

“Прогнозларга кўра, 2022 йил 15 ноябрга қадар дунё аҳолиси сони 8 миллиард кишига етади”, дейилади ҳужжатда.

БМТ маълумотларига кўра, 2030 йилда дунё аҳолиси 8,5 миллиардга кўтарилиши мумкин. 2050 йилга келиб Ер аҳолиси сони 9,7 миллиардга, 2100 йилга келиб эса 10,4 миллиардга етади.

Ташкилотнинг фикрича, 2050 йилга келиб дунё аҳолисининг прогноз қилинаётган ўсишининг ярмидан кўпи атиги саккизта давлатда, жумладан Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзания ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, тахминан 2027 йилда Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлат бўлиши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда дунё аҳолисининг ўсиш суръати секинлашиб, 1950 йилдан бери биринчи марта йилига 1 фоиздан пастга тушгани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг