Ёнғиндан кейин Park in Mall’даги фаолият тўхтатилди

3-саҳифа

image

Кеча, 15 март куни Park in Mall оилавий савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлганидан сўнг марказ фаолиятини вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Вазирликка кўра, чеклов чораси ёнғин хавфсизлиги соҳасида аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо марказида ёнғин содир бўлганди. Соат 13:18 да  марказ 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган. 
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:19 да етиб бориб, ёнғин соат 13:28 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Айтилган манзилда Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қавати 25 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.

Қўшимча қилинишича, Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо маркази биноси ҳозирги вақтда фойдаланишга топширилмаган ва ёнғин содир бўлган жой болалар ўйингоҳида содир бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Park in Mall

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг