Ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси очиқланди

Олам

image

Аввалроқ, Россия Федерациясининг Свердлов вилояти, Тазов туманида содир бўлган ёнғин натижасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ёнғин юзасидан маълумот берди.

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, кеча, 8 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 03:30 да Тазов райони, “СТРОЙ ПРОЕКТ СЕРВИС” МЧЖга тегишли бўлган, ишчилар яшаши учун мўлжалланган вагон номаълум сабабларга кўра ёниб кетган.

Содир бўлган ёнғин натижасида, вагонда бўлган 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари воқеа жойида вафот этган ва 1 нафари 35 фоиз куйиш тан жароҳати олиб, район марказий шифохонасига ётқизилган.

Вафот этган фуқаролар:

1. Эргашев Абдумалик Яхшиликович, 1972 й.т;
2. Алиқулов Сафарали Суюн ўғли, 1998 й.т; 
3. Жумоев Эргаш Биноевич, 1983 й.т.

Тан жарохати олган фуқаро:
1. Оманов Толибжон Бутаевич, 1966 й.т.

Ҳозирда мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда марҳумларнинг жасадларини Ватанга қайтариш билан боғлик ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ёнғин ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг