Енгилмас ўзбек боксчисининг рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Спорт
−
24 Май 2019
4276Профессионал боксда ўзининг ўн еттинчи жангини ўтказишга тайёрланаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 9 июнь куни Москва шаҳрида рингга кўтарилади.
Россия пойтахтида ташкил этиладиган жангда Шоҳжаҳонга пуэрто-риколик Даниэлито Зоррилла рақиблик қилади. Даниэлито шу пайтгача 11 бор рингга кўтарилган ва барчасида ғалабага эришган. Жангларнинг 9 тасида эса рақибларини нокаутга учратган.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ ўзбек боксчиси америкалик чарм қўлқоп устасига қарши баҳс олиб бориши ҳақида айтганди. Бироқ келишув амалга ошмагач, ушбу рақиб варианти муносиб кўрилди.
LiveБарчаси