Ёмғирда тезлигини оширган Nexia бир уюм темирга айланди. Йўловчи вафот этди

Жамият

image

Кеча, 13 май куни Қашқадарё вилоятида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 13 май куни соат 12:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Назартепа қишлоғидан ўтувчи 4К-278 “Бешкент-Денов” автомобиль йўлининг 12 км.да, ҳайдовчи 1984 йилда туғилган А.Т. “Нексия” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган. Натижада ёмғир ёғганлиги сабабли йўлнинг хавфли бурилиш қисмида сирпаниб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Оқибатда, транспорт воситаси салони олди ўриндиғида ўтирган йўловчи 1963 йилда туғилган А.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Касби тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Йўл-транспорт ҳодисаси

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг