Елизавета II ўғлини унвонлардан маҳрум қилди. Шаҳзодани суд кутмоқда
Олам
−
15 Январь 2022
6301Вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилишда айбланаётган Буюк Британия шаҳзодаси Эндрю бундан буён “зоти олиялари” деб аталмайди. Қиролича Елизавета II нинг бу қарори Йорк герцоги сарой ҳаётидан тўлиқ четлаштирилганини англатади, деб хабар бермоқда “New York Post” манбаларига таяниб.
Таъкидланишича, шаҳзода Эндрюнинг бошқа вазифалари ҳам қироллик оиласининг бошқа аъзолари ўртасида тақсимланади. Судда қиролича Елизавета II нинг ўғли оддий фуқаро сифатида ҳимояланади.
Қайд этилишича, шаҳзода Чарльз ва шаҳзода Уилям талабига кўра, Йорк герцоги унвонларини олиб ташлаш қироллик оиласининг омон қолишини таъминлаш учун мўлжалланган. Бу ҳақда саройдаги манбага таяниб, “Daily Mail” ёзмоқда.
Нашрнинг яна бир суҳбатдошига кўра, бу қарор қироллик оиласини жанжалдан узоқлаштиришга уриниш билан боғлиқ.
“[Шаҳзода Эндрю] унвон ва ҳомийликдан маҳрум этилиши энди монархия қонуний равишда ўзининг айбсизлиги ҳақида гапириши мумкинлигини англатади”, деган манба.
Маълумот учун, қиролича Елизавета II нинг ўғли Эндрю Виржиния Робертс-Жуффрега жинсий зўравонлик қилишда гумонланяпти. Унинг таъкидлашича, 2001 йилда у 17 ёшлигида америкалик молиячи ва герсогнинг дўсти Жеффри Эпштейн уни шаҳзода билан уч марта жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. Суд Жуффренинг фуқаролик даъвосини рад этишдан бош тортди ва Эндрюга қасамёд остида гувоҳлик беришни буюрди.
Шаҳзоданинг режаларидан хабардор бўлган “Daily Mirror” манбасининг таъкидлашича, у судда ўз обрўсини ҳимоя қилишга бел боғлаган ва можарони суддан ташқари ҳал қилиш имкониятларини кўриб чиқмаяпти. 13 январь куни Елизавета II Эндрюни рутба ва ҳарбий унвонларидан маҳрум қилди. Бундан ташқари, у Виндзор қалъасидан уч мил узоқликда жойлашган 31 хонали уйдан ҳайдалиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь