ЕЛ: Англия жамоалари рақибдан устун
Спорт
−
12 Апрель 2019
4745Кеча, 11 апрель куни Европа лигасининг чорак финали илк учрашувилари бўлиб ўтди.
Марказий баҳс Лондон шаҳридаги “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтди. Унда мезбон “Арсенал” Италиянинг “Наполи” клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳсда англияликлар жамоаси италянлардан 2:0 ҳисобида устун келди.
Баҳснинг 14-дақиқасида Аарон Ремси лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 25-дақиқада Калиду Кулибали ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Шундай қилиб, ўз уйидаги баҳсда тўп ўтказиб юбормаган “Арсенал” турнирнинг ярим финалига чиқиш учун ажойиб имконият ҳосил қилиб турибди.
Ушбу босқичда Лондоннинг бошқа бир клуби “Челси” сафарда Чехиянинг “Славия”сини мағлуб этди. Учрашувдаги ягона гол 86-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Маркус Алонсо ҳисобига ёзилди.
Бундан ташқари кеча мухлислар испан дербисига гувоҳ бўлишди. “Вильярреал” бошқа бир Испания жамоаси – “Валенсия”ни ўз майдонида қабул қилиб 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Чорак финалнинг сўнгги баҳсида Португалиянинг “Бенфика” жамоаси Германиянинг “Айнтрахт Ф” клуби устидан 4:2 ҳисобида ғолиб чиқди.
LiveБарчаси