ЕХҲТ раиси Тошкентга етиб келди. У Мирзиёев қабулида бўлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 13 апрель куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълум қилинишича, ташриф дастурида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Учрашувларда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон-Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов Анн Кристин Линде Ўзбекистон Президенти томонидан ҳам қабул қилинишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг