Мирзиёев ЕХҲТ раиси ва Покистон Бош вазири билан мулоқот ўтказади
Жамият
−
09 Апрель 2021
2282Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокидаги махсус брифинг яунланди. Унда Шавкат Мирзиёевнинг келаси ҳафта учун режалари маълум қилинди.
Тадбирда келаси ҳафтада бўладиган расмий тадбир ҳақида ҳам маълум қилинди. Жумладан, 13-14 апрель кунлари Ўзхбекистонга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция Ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линденинг ташрифи кутилмоқда.
“Мамлакатимиз ушбу муҳим минтақавий ташкилот билан ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий интилади. Ўзбекистон, шунингдек, Швеция билан барча соҳаларда конструктив мулоқот ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Бу алоқалар сўнгги йилларда фаоллашиб, ўтган йил ноябрда ва бу йил февралда сиёсий масҳалаҳатлашувлар ўтказилди. Анн Кристин Линденинг ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаради”, дейди Шерзод Асадов.
Анн Кристин Линденинг Президент томонидан қабул қилиниши режалаштирилган.
Шунингдек, келаётган ҳафта Ўзбекистон Республикаси Президентининг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Корея ва Россияга ташрифи режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь