Екатеринбургда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Жамият
−
30 Октябрь 2019
3971Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, кеча, 29-октябрь куни эрта тонгда Пермь-Екатеринбург йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси З.С. вафот этди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор етади ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.
LiveБарчаси