Екатеринбургда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди

Жамият

image

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида турар жойсиз қолиб, кўчада тунлашга мажбур бўлган Ўзбекистон фуқаросига мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасига Навоий вилоятида туғилган О. В. бир неча кундан буён турар жойсиз қолгани ва яшаш учун зарур шароитлари бўлмагани сабаб кўчада тун ашга мажбур бўлаётгани ҳақида маълум қилинган.

Шундан сўнг консуллик ходимлари мурожаатни зудлик билан ўрганиб, фуқаро билан суҳбат ўтказган. Унинг шахси ва юзага келган ҳолатлар аниқлангач, яқинлари билан боғланилган.

Бош консулхона кўмагида О. В. га “Екатеринбург – Тошкент” йўналиши бўйича авиачипта олиб берилиб, унинг Ўзбекистонга хавфсиз қайтиши таъминланган.

“Бош консулхона хорижда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига яқиндан ёрдам бериш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва зарур консуллик кўмагини кўрсатиш борасидаги ишларни изчил давом эттирмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербург шаҳрида оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 нафар фарзандига ёрдам кўрсатилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг