ЕК Украинани Россиянинг музлатилган пулларидан қайта қурмоқчи
Олам
−
21 Октябрь 2022 5332 1 дақиқа
Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан Украинага ёрдам бериш учун фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишини айтди.
“Биз музлатилган активлар ва улардан Украинани қайта тиклаш ҳамда Украинага ёрдам бериш учун фойдаланишни кўриб чиқишимиз керак”, дейди у.
Мишелнинг қўшимча қилишича, бу масала 25 октябрь куни Германияда бўлиб ўтиши режалаштирилган Украинага ёрдам бўйича халқаро конференцияда кўтарилиши мумкин.
Шу билан бирга, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ўз нутқида Европа Иттифоқининг Украинага қайта қуриш бўйича ёрдами уни ЕИга аъзо бўлиш йўлида қўллаб-қувватлаш учун мамлакатдаги ислоҳотлар билан бирга бориши кераклигини таъкидлаган.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер брифингда Украинадаги вазиятни тартибга солиш уни тиклашни, бунинг учун Россия маблағларидан фойдаланиш имкониятини назарда тутиши кераклигини айтган эди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь