ЁИ етакчиси ижарага олган цехида қалбаки пуллар ишлаб чиқараётгани аниқланди

Жамият

image

Касби туман ёшлар иттифоқи етакчиси ижарага олган цехида қалбаки пуллар ишлаб чиқараётгани аниқланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

"Қашқадарё вилояти Касби тумани Қўриқ қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, Касби туман ҳокимлигида ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишловчи, 1995 йилда туғилган Бобоев Аброр Алишер ўғли қалбаки пуллар ишлаб чиқараётгани аниқланди.

Гап шундаки, у Касби тумани “Муғлон” МФЙ ҳудудидаги ўзи ижарага олган тикувчилик цехида турли хил купюрадаги қалбаки пулларни ясаш билан шуғулланиб келган. Ундан 172 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, рангли принтердан тўлиқ чиқарилмаган 84 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, “EPSON” русумли рангли принтер ва “LENOVA” русумли ноутбук тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Касби туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида аниқланган. 

Қайд этилишича, А.Бобоевдан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган АВ0304117 серия рақамли 172 дона 50.000 сўмлик купюралар “Давлат белгиси” корхонасида тайёрланмаганлиги ва ундан ҳужжатлаштириб олинган АВ0304117 серия рақамли 172 дона 50.000 сўмлик купюралар рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Касби ТИИБ ТБ томонидан А.Бобоевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарё Халқ сўзи

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг