ЕИ ва АҚШ Польшани қуроллантирмоқда – Лукашенко
Олам
−
30 Июнь 2023
7246Европа Иттифоқи давлатлари ва АҚШ Польшани Вашингтон тажовузкорлиги учун қўрғон яратиш мақсадида тез суръатлар билан қуроллантирмоқда. Бу ҳақда бугун, 30 июнь куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко маълум қилди.
“Ҳозир Европа Иттифоқи давлатлари, Америка Қўшма Штатлари қўшнимиз Польшани жадал суръатлар билан қуроллантирмоқда. Шу тариқа яна бир кескинлик ўчоғи – дунёдаги энг агрессив давлат бўлган Америка Қўшма Штатларининг агрессияси учун яна бир қўрғон яратилмоқда", деган у 3 июль куни нишонланадиган Беларусь Мустақиллик кунига бағишланган тантанали йиғилишда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польша Бош вазири Матеуш Моревецкий Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммитида АҚШнинг ядро қуролини ўз ҳудудига жойлаштиришни сўраганди. Шу йилнинг март ойида эса Россия Президенти Владимир Путин мамлакат ўзининг тактик-ядровий қуролларини Беларусга ўтказишини эълон қилганди. Шу мақсадда Москва Минскка “Искандер” ракета тизимини топширди. Шунингдек, Россия Беларусь самолётларини махсус ўқ-дориларни ташиш учун мослаштиришга ёрдам бериши маълум қилинди. Беларуслик учувчилар эса Россияда махсус тайёргарликдан ўтди. 16 июнь куни ядровий каллакларнинг дастлабки партияси Беларусга ўтказилди. Тўлиқ таркибдаги қуроллар эса йил якунига қадар етказиб берилиши маълум қилинди.
LiveБарчаси