ЕИ Украинага ҳарбий ёрдамни 5 миллиард еврога оширди
Олам
−
19 Март 2024 4175 1 дақиқа
Европа Кенгаши ўтган ҳафта Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан эришилган махсус ёрдам жамғармаси орқали Украина Қуролли кучларига ЕИнинг ёрдамини 5 миллиард еврога ошириш бўйича келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда кеча, 18 март куни кенгаш тегишли баёнотини эълон қилди.
"Ушбу жамғарма билан биз Украинани Россиянинг агрессив урушидан ҳимоя қилишда давом этамиз", дейди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель.
Билдирилишича, Европа Иттифоқи ушбу маблағларни ҳалокатли ва ҳалокатли бўлмаган ҳарбий техника сотиб олиш ва машғулотларни молиялаштириш учун ишлатади.
Шунингдек, Кенгаш ушбу буюмларни Европа Иттифоқи ва Норвегия мудофаа пудратчиларидан биргаликда харид қилиш қоидаларини тасдиқлади.
Маълумот учун, Европа тинчлик жамғармаси Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли ҳарбий бостириб кириши бошланишидан олдин тузилган ва унинг ҳажми 2021 йилдан 2027 йилгача бўлган даврда атиги 5 миллиард еврони ташкил этган. Уруш бошланганидан кейин жамғарма ҳажми 12 миллиард еврога оширилди, унинг маблағларининг 5,6 миллиарди Украинага ёрдам беришга йўналтирилди. Ҳозир жамғарма ҳажми 17 миллиард еврога етди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат элчилари жамғармани қайта кўриб чиқиш ва Украина армиясини қўллаб-қувватлаш учун 5 миллиард евро қўшишга келишиб олганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025