ЕИ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича ягона миссияни тузмоқда
Олам
−
30 Август 2022
5993Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари мудофаа вазирлари Украина армиясини тайёрлаш учун ЕИнинг ягона ҳарбий ёрдам миссиясини яратиш устида иш бошлашга келишиб олдилар. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Прагада Европа Иттифоқи Мудофаа вазирларининг норасмий йиғилиши якунида журналистлар га маълум қилган.
Европа Иттифоқи давлатларида Украина армияси учун кўплаб машғулотлар ўтказилаётганини эслатган Боррель, уларнинг мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширилиши муҳимлигига эътибор қаратди.
“Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар Украинага ҳарбий ёрдам миссиясини яратиш бўйича умумий параметрларни ўрнатиш бўйича ишларни бошлашга келишиб олди”, дейди Боррель.
Украина Мудофаа вазири Алейсей Резников видеоконференцалоқа орқали бугунги йиғилишда иштирок этди.
У вазиятга ойдинлик киритиб, вазирлар эътиборига Украинанинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли эҳтиёжларини етказди.
Боррель, Европа Иттифоқининг Украинани керак бўлган вақт давомида қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, қўшимча қилди:
"Биз тез ва қатъий бўлишимиз керак. Биз Украина қуролли кучларининг ҳолати ва хусусиятларидан келиб чиқиб, мослашувчан ҳаракат қилишимиз керак”.
LiveБарчаси