ЕИ Украина учун 18 миллиард евролик ёрдамни маъқуллади

Олам

image

Кеча, 15 декабрь куни Брюсселдаги саммитда Европа иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украинага 2023 йилда беришга мўлжалланган 18 миллиард евролик макромолиявий дастурни маъқуллади. Бу ҳақда саммитдан кейинги матбуот анжуманида Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель маълум қилди.

“Украинага 18 миллиард евролик ёрдам дастурини тасдиқладик. Европа Иттифоқи ўз сўзида турди”, дейди Европа кенгаши раҳбари.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи бу йил Украинага 19,7 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам ажратганини ва керак бўлганда Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди.

“Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча пайт қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Европа Иттифоқи 2022 йилда Украинага 19,7 миллиард евро маблағ ажратди” дейди Урсула фон дер Ляйен.

Фон дер Ляйеннинг маълум қилишича, ЕИ 2014 йилдан бери Украинага 90 миллиард евро ажратган. Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда Украина учун ажратиладиган 18 миллиард евродан ташқари ЕИ Киевга энергетика тизимини барқарорлаштириш учун катта ёрдам ажратади. Яъни, 800 тагача электр энергияси генераторлари ва 30 миллион ЛЕД лампалар келаси ҳафтада Польшада очиладиган логистика маркази орқали Украинага етказиб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Урсула фон дер Ляйен Шарль Мишель

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг