ЕИ тез орада 160 юк машинасида Ғазога ёрдам етказиб беради
Олам
−
15 Июль 2160 1 дақиқа
Европа Иттифоқи гуманитар ёрдам юкланган камида 160 юк машинаси яқин келажакда Ғазо секторига яна 8 та қўшимча назорат пункти орқали киришини кутмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг номи ошкор этилмаган вакилига таяниб, Европанинг “Politico” нашри хабар берди.
Унга кўра, ЕИнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Кристоф Бигот, БМТ вакиллари ва Исроил расмийлари ёрдамнинг анклавга етиб боришини назорат қилади. Қайд этилишича, Европа Иттифоқининг айрим дипломатлари ҳамжамиятнинг бу жараённи назорат қилиши “асосий” деган фикрни билдирган.
Аввалроқ “Politico” Европа Иттифоқи Ғазо атрофидаги вазият муносабати билан Исроил билан ҳамкорлик шартномасини тўхтатиб туриш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари бугун, 15 июль куни эҳтимолий чораларни муҳокама қилиши кутилмоқда. Шу куни Исроил Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш бўйича ҳисобот тақдим этиши керак.
Live
Барчаси