ЕИ суди фон дер Ляйеннинг ёзишмаларини кўришни бошлади
Олам
−
15 Ноябрь
3793Люксембургдаги Европа суди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Pfizer Бош директори Альберт Бурла ўртасида пандемия даврида Европа Иттифоқи мамлакатлари учун коронавирусга қарши вакциналар харид қилиш бўйича телефон ёзишмалари юзасидан ишни кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.
Суд ҳужжатларида тушунтирилганидек, иш АҚШнинг “The New York Times” нашри шикоятига тааллуқлидир, у фон дер Ляйеннинг Бурла билан ёзишмалари ҳақида маълумот сўраган, аммо рад этилган. Еврокомиссия телефон ёзишмалари – сақланиши керак бўлган ҳужжат эмас, шунинг учун уни топиб бўлмаслигини билдирган.
"Европа Комиссияси баҳсли қарорда сўралган маълумотларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида ҳеч қандай сабабсиз қарор қабул қилди, бу маъмуриятнинг нотўғри иш юритаётгани сифатида баҳоланади", дейилади суд материалларида.
Бундан ташқари, нашр Еврокомиссияни ахборот олиш ҳуқуқини бузганликда айблаган.
СМС орқали шартнома
Урсула фон дер Ляйеннинг СМС ёзишмалари ҳақидаги маълумотлар биринчи марта 2021 йилда “The New York Times” газетасида чоп этилганидан кейин оммага ошкор бўлди. Шундан сўнг бир қатор сиёсатчилар ва Европарламент аъзолари Еврокомиссиядан Европа Иттифоқининг шаффофлик ва харидлар бўйича стандартлари бузилмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун ушбу ёзишмаларни оммага ошкор этишни талаб қилди. Еврокомиссия аслида Pfizer билан шартномалар муҳокамасини СМС орқали тасдиқлаган, аммо ёзишмаларнинг ўзини нашр этишни қатъиян рад этган ва у гўёки ўчирилганини даъво қилган.
Фон дер Ляйен ўшандан бери Pfizer Бош директори Альберт Бурла билан СМС ёзишмалар орқали Европа Иттифоқи давлатларининг олдиндан рухсатисиз синовлари тугалланмаган вакцинани сотиб олиш бўйича шартнома тузганликда айбланган. Гап Pfizer вакцинасининг 1,8 миллиард дозасини жами 35 миллиард еврога сотиб олиш бўйича келишув ҳақида бормоқда.
LiveБарчаси