ЕИ саммити Украина учун ёмон якунланиши мумкин – Зеленский
Олам
−
15 Декабрь 2023
10025Украинанинг аъзолиги бўйича музокараларни бошлаш масаласи ҳам кўриб чиқилаётган Европа Иттифоқининг очилиш саммити Киев учун ёмон якунланиши ҳам мумкин. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқининг 27 давлати етакчиларига мурожаатида айтиб ўтди.
"Бу кун бизнинг тарихимизга киради. Биз учун яхши ёки ёмон бўладими, тарих ҳамма нарсани ёзиб олади. Ҳар бир сўз, ҳар бир қадам, ҳар бир ҳаракат ва ҳаракатсизлик... Бугун Европа буни қилиши жуда муҳим. Ҳеч ким Европани ишончсиз ёки ўзи тайёрлаган қарорларни қабул қила олмайдиган сифатида кўришни хоҳламайди", деган у Брюсселдаги саммитда видео алоқа орқали.
Зеленский саммит бошланишига қадар Украина билан музокараларга старт бериш тўғрисида қарор қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, учрашув натижалари Москвада "қониқарли табассум"га сабаб бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, Президент Киев Европа Иттифоқига аъзолик учун музокараларини бошлаш мақсадида қўйилган талаблар бўйича “уй вазифасини” бажарганини айтди.
"Биз ваъда қилинган ечим ҳақида гапиряпмиз. Ва мен ҳеч қандай қарши далилларни эшитмадим, нега биз бутун Европа келишиб олган режани амалга оширмаслигимиз керак", дейди Зеленский.
У ўтган йили Украина аниқ тавсиялар олганини таъкидлаб, барча зарур асосий қонунлар қабул қилинганини эслатган.
"Бугун сиздан бир нарсани сўрайман - халққа ва уларнинг Европадаги ишончига хиёнат қилманг. Агар Европага ҳеч ким ишонмаса, Европа Иттифоқининг омон қолишига нима ёрдам беради? Агар Москва Украинага нисбатан салбий муносабатда бўлган Брюсселдан йўлланма олса, Европадагилар ҳеч қандай фойда кўрмайди”, дея қўшимча қилган Зеленский.
Шунингдек, Украина раҳбари Россия 2023 йилда ҳеч қандай тараққиётга эришмаганини таъкидлади.
Маълумот учун, 14-15 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида Украина билан иттифоққа кириш бўйича музокараларни бошлаш масаласи кўриб чиқилади. Ҳозирда бу қарор Венгрия томонидан блокланмоқда. Саммит олдидан Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Украина билан Европа Иттифоқига кириш бўйича музокаралар бошланишини қўллаб-қувватлай олмаслигини яна бир бор айтган.
Зеленский Европа Иттифоқи етакчилари билан видео форматда гаплашди. У бир кун аввал Норвегияда бўлган бўлса-да, музокаралар бўйича бир қарорга келмагани учун саммитга бормади.
LiveБарчаси