ЕИ Россиянинг икки йирик банкига санкциялар жорий қилиши мумкин
Олам
−
15 Февраль 2023
4629Европа Иттифоқи 10-санкция пакети доирасида Росбанк, Тинкофф банки ва Россия Федерацияси Миллий бойлик жамғармасига чекловлар қўйиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” кеча, 14 январь куни санкциялар лойиҳасига таяниб хабар берди.
Ҳужжатга кўра, ЕИ ҳам банклардан Россия Марказий банки активлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни талаб қилишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, мумкин бўлган буюртма қайси банкларга таъсир қилиши аниқланмаган.
Бундан ташқари, Европа Комиссияси Россия компаниялари ва санкциялар остидаги жисмоний шахслар билан боғлиқ музлатилган активлар бўйича ҳисобот бериш мажбуриятларини кучайтиришни таклиф қилди. Европа Иттифоқи томонидан талаб қилинадиган маълумотларни тақдим этмаслик жисмоний шахслар учун 50 000 еврогача ва корхоналар учун йиллик айланманинг 10 фоизи миқдорида жаримага тортилишига сабаб бўлади.
Лойиҳада таъкидланганидек, Россия Федерацияси фуқароларига Европадаги муҳим инфратузилма объектлари ва корхоналари операторлари бошқарув органларида лавозимларни эгаллашни ҳам тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Аввалроқ “Politico” газетаси ЕИ 10-санкция пакети доирасида Россиянинг тўртта банкига, жумладан, Альфа-Банкга нисбатан чекловлар жорий қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен аввалроқ Брюссель 24 февралгача жорий этишни режалаштираётган Россияга қарши ЕИнинг 10-санкция пакети 10 миллиард евро миқдоридаги чекловларни назарда тутишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг янги пакети аввалги санкциялар пакетларида мавжуд бўлган бўшлиқларни ҳам ёпади. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко Еврокомиссия раҳбарининг “Россия-24” телеканали эфиридаги баёнотларини изоҳлар экан, Москвада ЕИнинг Россияга қарши санкцияларининг 10-пакетига жавоб бериш воситалари борлигини айтди.
LiveБарчаси