ЕИ Россиянинг 68 млрд евро миқдоридаги активларини музлатиб қўйди

Олам

image
0:00
0:00
download

Европа Иттифоқи Россиянинг умумий қиймати 68 миллиард евро бўлган активларини музлатиб қўйди, деб хабар берди Politico газетаси Европа комиссиясининг ички ҳужжатига таяниб.

Нашр маълумотларига кўра, активларнинг асосий қисми Бельгияда (50 миллиард евро) ва Люксембургда (5,5 миллиард евро) музлатилган. Ушбу икки давлатга, шунингдек, Австрия, Ирландия, Италия, Франция ва Германияга музлатилган активларнинг 90 фоиздан ортиғи тўғри келади.

Октябрь ойи охирида Еврокомиссия вакили Кристиан Виганд Европа Иттифоқи томонидан музлатилган Россия активлари миқдори 17,5 миллиард еврони ташкил этишини маълум қилган эди. У санкция остидаги 1350 нафар шахс ва ташкилотларнинг активларини назарда тутган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Россия банкининг музлатилган активлари бир қисмидан Украинани қайта тиклаш учун фойдаланиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг