ЕИ Россия активларини сарфлаш имкониятини ўрганяпти – “Bloomberg”

Олам

image

Европа Иттифоқи Россия банкининг музлатилган активларининг бир қисмидан Украинани қайта тиклаш учун фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда бугун, 3 ноябрь куни манбаларга таяниб, “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, муҳокама дастлабки босқичда. Юридик экспертлар Россия банкининг Европада жойлашган захираларининг бир қисмини тортиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Қайд этилишича, бундай қарорлар қонунчилик базасини қайта кўриб чиқишни талаб қилади.

“Bloomberg” манбаларининг айтишича, бу масала Қўшма Штатларда кўтарилган, аммо расмий Вашингтон шунга ўхшаш чоралар кўриши номаълум. Шундай қилиб, май ойида АҚШ Ғазначилиги вакиллари Россия активларининг мусодара қилиниши бошқа мамлакатларнинг марказий банклари АҚШда маблағларини жойлаштиришдан бош тортишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

Октябрь ойи охирида Еврокомиссия вакили Кристиан Виганд ORF радиоси орқали Европа Иттифоқи томонидан музлатилган Россия активлари миқдори 17,5 миллиард еврони ташкил этишини маълум қилди. Гап санкциялар остидаги 1350 нафар жисмоний шахс ва ташкилотларнинг мол-мулки ҳақида бормоқда. Аксарият активлар Германия, Бельгия, Франция, Люксембург, Ирландия, Италия ва Австрияда блокланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг