ЕИ Россияни қўллаётганларга ҳам душмандек муносабат қилмоқчи
Олам
−
10 Январь 2023
11190Европа Иттифоқи Россияга, шунингдек, Беларусь ва Эрон каби Россия Федерациясига ҳарбий ёрдам кўрсатаётганларга нисбатан санкциялар босимини кенгайтиради. Бу ҳақда бугун, 10 январь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи ва НАТО ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги декларация имзоланганидан кейин НАТОда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Биз Кремлга қарши санкцияларни керак бўлган вақтгача қўллашда давом этамиз. Шунингдек, Беларусь ва Эрон каби Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатаётганларга нисбатан санкцияларни кенгайтирамиз”, дейди у.
Еврокомиссия раҳбари Украинага зарур бўлган ҳар қандай қурол-яроғни етказиб беришга чақирди.
“Ўйлайманки, Украина ўзи учун зарур бўлган барча қуролларни, жумладан, илғор ҳаво мудофаа тизимларини ҳам олиши керак”, дейди у.
Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель ҳам фон дер Ляйеннинг фикрига қўшилди.
“Мен бу позицияни қўллаб-қувватлайман. Европа кенгаши Украинага кўпроқ ёрдам беришга чақирган”, дея қўшимча қилди у.
Бугун, 10 январь куни Европа Иттифоқи ва НАТО икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги янги декларацияни имзолади ва уни Украинадаги можаро фонида “янги босқичга” кўтарди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь