ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакетини келишиб олди
Олам
−
16 Декабрь 2022
3380Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан тўққизинчи санкциялар пакетини келишиб олди. Бу ҳақда Озодлик радиоси/Озод Европа радиосининг Европа масалалари бўйича муҳаррири Рикард Йозвяк маълум қилди.
Аввалроқ, тўққизинчи санкциялар пакетининг чекловчи чоралари Россияга ҳар қандай учувчисиз учиш аппаратлари ва улар учун моторларетказиб беришга таъсир қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.Бундан ташқари, моторларни етказиб беришни тақиқлаш, Европа Иттифоқи фикрига кўра, уларни Россияга, масалан, Эронга сотиши мумкин бўлган мамлакатларга ҳам тегишли бўлиши мумкин.
Европа Иттифоқи Россиянинг тоғ-кон саноатига янги сармоя киритилишини тақиқлаши, шунингдек, Россияга ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва фуқаролик технологияларини етказиб бериш бўйича экспорт назоратини кучайтириши мумкин.
5 декабрь куни ЕИнинг Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакети, жумладан, танкерлар орқали ташиладиган Россия нефтига энг юқори нархни жорий этиш кучга кирди. Чекловлар, шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатлари учун шу кундан бошлаб Россиядан денгиз орқали етказиб бериладиган нефтни сотиб олишни тўлиқ тақиқлашни ҳам ўз ичига олади. Тақиқ ҳозирча қувур нефтига тааллуқли эмас. Россия нефть ва нефть маҳсулотлари нарх чегарасини ўрнатган давлатларга етказиб беришдан бош тортишини айтди. Бироқ, ҳозирча Москва ҳеч қандай расмий қарорни эълон қилмаган.
Россия 2022 йилнинг 24 февралида Украинага кенг кўламли ҳарбий босқинни бошлади. Бунга жавобан ЕИ аллақачон Москвага қарши саккизта санкция пакетини қабул қилган. Уларнинг ҳеч бири Россия газига эмбаргони ўз ичига олмайди. Шу билан бирга, Россия Европа Иттифоқининг бир қанча мамлакатларига газ етказиб беришни тўхтатди, айрим давлатларнинг ўзлари эса Россия газидан воз кечди. Шунингдек, Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари мунтазам равишда Россия компаниялари билан ҳамкорликни тақиқловчи ёки чекловчи санкцияларни қўллаб келмоқда.
LiveБарчаси