ЕИ Россия нефтига чеклов бўйича келиша олмади – ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download
Дунё Россиянинг қош-қовоғига қарашга мажбурми? north_east

Дунё Россиянинг қош-қовоғига қарашга мажбурми?

Европа Иттифоқига аъзо давлатрнинг доимий вакиллари бир неча кун давом этган музокаралардан сўнг Россияга қарши нефт эмбаргоси бўйича келишувга эриша олмадилар. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Нашрнинг Еврокомиссия баёнотига таяниб ёзишича, Россиядан импорт қилинадиган нефтга қарамлик туфайли айрим мамлакатлар учун нефть етказиб бериш хавфсизлиги кафолатларини ишлаб чиқиш ишлари давом эттирилмоқда.

Баёнотда айтилишича, санкциялар пакетини тезроқ қабул қилиш учун барча даражадаги музокаралар янги ҳафта бошида давом этади. Европа Иттифоқи комиссияси аввалроқ Россия нефтига энг кўп қарам бўлган Венгрия, Словакия ва Чехияга янги хомашё манбаларига эга бўлишлари учун режалаштирилган чекловларни қўйишни кечиктиришни таклиф қилган эди: Прага 2024 йил июлидан бошлаб эмбарго жорий қилиши мумкин ва Будапешт ва Братислава эса 2025 йилдан. Бироқ, бир қатор давлатлар учун бу таклиф етарли даражада фойдали бўлмаган.

Улар қўшимча имтиёзларни –кўпроқ вақт ва молиявий ёрдам сўрамоқда. Болгария, бошқалар қатори, ўзи учун ҳам истисно исбўлишини хоҳлаяпти. Айни пайтда санкциялар пакетини қабул қилиш учун барча давлатларнинг розилиги талаб қилинади.

Россия нефти Венгрия, Чехия ва Словакияга Дружба қувури орқали етказиб берилади. Миллий статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда Чехия нефть истеъмолининг ярмини Россия манбаларидан қоплаган. Венгрия, ҳукуматига кўра, нефтнинг 65 фоизини Россиядан олади. Transpetrol миллий операторига кўра, Словакия учун Россия нефти ягона манба ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Еврокомиссия Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи босқичи лойиҳасини эълон қилди. Унда ЕИ давлатларига олти ой ичида Россия хом нефтини импорт қилишдан, 2023 йилда эса нефть маҳсулотлари импортидан воз кечиш таклиф қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг