ЕИ катта миқдордаги Россия пулини Украинага берди 

Олам

image

Европа Иттифоқи (ЕИ) 2025 йилнинг дастлабки 7 ойи давомида Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромад ҳисобидан Украинага 10,1 миллиард евро ўтказди. Бу ҳақда Еврокомиссия маълумотларига таяниб, “Welt am Sonntag” нашри хабар берди.

Манбага кўра, январда Киев 3 миллиард евро, апрелда 3,1 миллиард евро, март, май, июнь ва июль ойларида эса ҳар сафар 1 миллиард евродан олган. Брюссель бу маблағларни Украинадаги “ҳарбий ва фуқаролик лойиҳаларини” қўллаб-қувватлаш учун йўналтирмоқда.

Шу билан бирга, айрим сиёсатчилар Украинага нафақат даромадлар, балки Россиянинг музлатилган активларининг ўзини ҳам фойдаланиш учун беришни таклиф қилмоқда. Бироқ иқтисодчилар бундай қарор молиявий тизим учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Россия давлат активларининг қарийб 280 миллиард долларлик қисми ЕИ, G7 мамлакатлари ва Австралия томонидан Россиянинг ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг музлатиб қўйилган эди. 2024 йилнинг май ойида Европа Иттифоқи ушбу активлардан тушадиган даромадларни Украинага ёрдам учун ишлатишга рухсат берди. Ўтган йили Украина 3 миллиард евро олган эди.

Бундан ташқари, 2025 йилнинг 11 август куни ЕИ Украинага музлатилган активлар даромадидан 1,6 миллиард евро миқдорида учинчи ёрдамни ажратди. 22 августда эса Киевга ёрдам сифатида яна 4 миллиард евро йўналтирилди, шундан 1 миллиард евро Россия активларидан тушган фойдадан ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага қарши давом этаётган агрессив уруши муносабати билан 18-санкциялар пакетига келишиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг