ЕИ Грузиянинг аъзолик аризасини музлатиб қўяди – FT

Олам

image

Европа Иттифоқи Грузиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни қабул қилиш бўйича аъзолик аризасини музлатиб қўяди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

"Биз бу қонун провокация эканини аниқ айтдик", дейди газета суҳбатлашган Европа расмийларидан бири.

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ва Европа Иттифоқининг кенгайиш бўйича Европа комиссари Оливер Вархели қўшма баёнотида Грузиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунининг мазмуни Европа Иттифоқи нормалари ва қадриятларига мос келмаслигини билдирган.

Уларнинг фикрича, унинг кучга кириши мустақил матбуот ва фуқаролик жамияти фаолиятига путур етказади.

Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пьер Грузия Президенти Саломе Зурабишвили “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга вето қўйиши кераклигини айтди.

“Агар қонун кучга кирса, Қўшма Штатлар Грузия билан икки томонлама муносабатларни тубдан қайта кўриб чиқишга мажбур бўлади”, дейди матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Грузия парламенти “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Мамлакат Президенти Саломе Зурабишвили вето қўйишини айтди. Шу билан бирга, агар депутатларнинг кўпчилиги Президент қарорига қарши овоз берса, парламент уни четлаб ўтиши мумкин. Қонун лойиҳаси ташаббускори бўлган “Грузия орзуси” партияси парламентдаги 150 ўриндан 84 тасига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг