Грузия Президенти муаммоли қонунга вето қўйишга ваъда берди
Олам
−
15 Май
3755Грузия парламенти “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда ҳам қабул қилди. Мамлакат Президенти Саломе Зурабишвили эса қонунга вето қўйишга ваъда берди. Бу ҳақда “Georgia Online” хабар берди.
Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ва унинг иттифоқдош “Халқ кучи” фракциясидан 84 депутат қонун учун овоз берган. 30 мухолифатчи депутат бунга қарши чиққан.
Шундай қилиб, мунозарали қонун қабул қилинди, бироқ мамлакат Президенти Саломе Зурабишвили қонунга вето қўйишга ваъда берди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу Грузиянинг ЕИга йўлини ёпади ва мамлакатни Россия томон буради.
Бироқ ҳукмрон кўпчилик Президент ветосини бекор қилиш учун етарли овозга эга.
Тбилисида парламент олдидаги майдонда яна норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмаслик ва майда безорилик учун 13 нафар шахс қўлга олинди.
“Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонунга кўра, йиллик даромадининг 20 фоизидан кўпроғини чет элдан молиялаштирган нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари “хорижий манфаатдор ташкилотлар” сифатида рўйхатдан ўтиши ва йиллик молиявий декларация топшириши шарт.
Қочганлик учун 25 минг лари (тахминан 9,5 минг доллар) миқдорида жарима солинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь