ЕИ Ғазога гуманитар ёрдам учун яна 68 миллион евро ажратади
Олам
−
27 Апрель
1971Европа Иттифоқи Ғазо секторидаги муҳтож фуқароларга яна 68 миллион евро гуманитар ёрдам беради. Бу ҳақда кеча, 26 апрель куни эълон қилинган Европа комиссияси баёнотида сўз боради.
“Ғазо секторидаги оғир гуманитар инқирознинг давом этиши ва у ердаги эҳтиёжлар тобора ортиб бораётгани сабабли Европа комиссияси фаластинликларга молиявий ёрдамни оширмоқда”, дейилади пресс-релизда.
Ёрдам минтақадаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаётган "шерик ташкилотлар" орқали амалга оширилади. Бу ҳаракатлар "тезкор зарур озиқ-овқат ёрдами, соғлиқни сақлаш, сув ва санитария ҳамда уй-жой ёрдамини кенгайтиришга қаратилган. Шундай қилиб, 2024 йилда Ғазо секторида муҳтож бўлган фаластинликлар учун Европа Иттифоқининг гуманитар ёрдамининг умумий миқдори 193 миллион еврони ташкил қилади.
Минтақада олти ойдан ортиқ давом этаётган ҳарбий амалиётлар Исроил армиясининг бомбардимонлари ва қуруқликдаги амалиётлари чоғида Ғазо секторида сезиларли вайронагарчиликларга олиб келди. ЕИ маълумотларига кўра, ҳозир минтақадаги икки миллионга яқин тинч аҳоли гуманитар ёрдамга муҳтож.
LiveБарчаси