ЕИ элчилари Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети бўйича келиша олмади

Олам

image

Кеча, 12 май куни Европа Иттифоқининг 27 давлатининг Брюсселдаги элчилари Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети лойиҳаси матни бўйича келиша олмади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Польшанинг Европа Иттифоқидаги вакили Анжей Садоснинг айтишича, элчилар келаси ҳафта келишувга эришиши мумкин. Унинг фикрича, техник режанинг бир қатор масалалари бўйича ҳали ҳам тўлиқ эксперт таҳлили зарур.

Таъкидланишича, Польша Россия транспорт компанияларига қарши санкциялар ва Беларусга нисбатан ҳам худди шундай чоралар кўришни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, Варшава Россия Федерациясининг ядро секторига қарши зарур жазо чораларини, шунингдек, Россиядан олмос олиб киришни тақиқлашни кўриб чиқади. 

“Ҳозирги вазиятда биз Россиянинг агро-озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишни давом эттириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз”, дея қўшимча қилган Анжей Садос.

Шунингдек, Варшава ташаббуси билан украиналик болаларни Россияга депортация қилиш ва уларни мажбуран асраб олиш учун жавобгар шахсларнинг қора рўйхатини тузиш ва лойиҳа матнига киритиш таклиф қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 май куни Еврокомиссиянинг Москвага қарши санкцияларнинг 11-пакети бўйича таклифи Европа Иттифоқига аъзо давлатларга юборилган эди. Унга кўра, Еврокомиссия бир неча хитойлик компанияларни санкциялар рўйхатига киритиш ва санкцияларни четлаб ўтишга алоқадор деб ҳисобланган давлатларга экспортни чеклашни таклиф қилган. Бундан ташқари, бир қанча манбалар рўйхатга Туркия, БАА, шунингдек, Европа Иттифоқининг Москвага қарши санкциялари остидаги товарлар импорти кескин ошган Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари компанияларини киритиш таклиф қилинганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи санкция 11-пакет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг