ЕИ Ҳормузни очиш бўйича Эрон билан музокара бошлади

Олам

image

Европа Иттифоқи Ҳормуз бўғозини очиш бўйича Эрон билан дипломатик даражада музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда бугун, 17 март куни ЕИ ташқи сиёсий хизмати вакили Анвар ал-Ануний маълум қилди.

ЕИ вакилининг айтишича, Европа Яқин Шарқдаги чексиз урушдан манфаатдор эмас.

“Дипломатик нуқтаи назардан – ҳа. Аслида биз дипломатик алоқадамиз. Нима учун? Чунки биз чексиз урушдан манфаатдор эмасмиз. Ҳормуз бўғозини очиқ ҳолда сақлаш ЕИ манфаатларига мос келади”, дейди ал-Ануний.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп НАТО бўйича иттифоқчилари ва ҳамкор давлатларга мурожаат қилиб, Ҳормуз бўғозида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беришга чақирганди. Айрим давлатлар эса Трампнинг Ҳормуз бўғозини очишда АҚШга ҳарбий ёрдам бериш ҳақидаги чақириғини рад этди.

Шу билан бирга, Эрон барқарор кема қатновини таъминлаш учун АҚШни Ҳормуз бўғозини тарк этишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Европа Иттифоқи Ҳормуз бўғози

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг